123

“Тошкент” РФБ ҳафталик савдолар ҳажми 13,8 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 17:33, 21-05-2018.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – 14 – 18 май кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 19 та акциядорлик жамиятининг акциялари билан 116 та битим қайд қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) бирджа матбуот хизматига таянган ҳолда.

Натижада 19,5 млн. дона оддий ва 5742 дона имтиёзли акциялар 13,8 млрд сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 72,4%и тижорат банклари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.

Хусусан, энг йирик битим 18 май санасида музокаралар аукциони тарзидаги секцияда “Kapitalbank” АТБнинг 5,26 млн дона акцияси билан 4,99 млрд. сўм миқдорида тузилди (донаси 950 сўм).

Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада “Kvarts” AЖ эгаллаган ҳолда, унинг 8,8 минг дона акцияси билан 43,6 млн сўмлик 49 та битим амалга оширилди.

Эслатиб ўтамизки, "Тошкент” РФБда йил бошидан буён 112,4 млрд сўмлик 4 985 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 69 та акциядорлик жамиятининг 3,46 млрд дона қимматли қоғозлари сотилган.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2017/06/01/concert-hall/

Янгилик билан ўртоқлашиш: