123

Ўзбек тўқимачилари Туркияда умумий қиймати $90 млн бўлган 5дан зиёд меморандумларни имзолаш бўйича бошланғич келишувга эришдилар

Дата: 14:53, 20-04-2018.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва ушбу мамлакат ўртасидаги тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уюшма матбуот хизматидан маълум қилишларича, апрелда делегация туркиянинг Қахрамонмараш ва Истамбул шаҳарларига ташриф буюрди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Туркиянинг “Temsan”, “Kipas Holding”, “Balsuyu Mensucat”, “Nartex tekstil” каби етакчи тўқимачилик корхоналари ва мамлакатнинг тўқимачилик маркази ҳисобланувчи Қаҳрамонмараш шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишди.

Туркиянинг қатор тўқимачилик компаниялари билан музокаралар якунлари бўйича “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва турк компаниялари ўртасида умумий қиймати $90 млнни ташкил қилувчи 5дан ортиқ меморандумни имзолашга доир дастлабки келишувларга эришилди.

Хусусан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва “Demez Oglu” компанияси (Moschino, Versace, Dolce&Gabbana, Aeronautica каби машҳур брендлар ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси) ўртасида Туркия ҳамда Европа тажрибасига мувофиқ “TEXTILKENT” тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари улгуржи сотув марказини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркиядаги Тайёр кийимлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раиси билан ҳам музокаралар бўлиб ўтди. У 1976 йилда ташкил топган бўлиб, 400 дан зиёд аъзолар, шу жумладан, тикувчилик саноати етакчиларини ўзида бирлаштирган.

“Ўзтўқимачиликсаноат” ва Тайёр кийимлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси орасидаги музокаралар натижаларига кўра семинарлар, бизнес-форумлар, ахборот алмашиш, савдо-иқтисодий ва сармоявий масалаларда кўмаклашиш тўғрисида келишиб олинди.

Шунингдек, Туркиянинг “Temsan” компанияси (тўқимачилик корхоналари учун ҳавони тозалаш ва шамоллатиш тизимлари бўйича этакчи ишлаб чиқарувчи) билан ҳам музокаралар олиб борилди.

“Gulmek Tekstil Konfeksiyon” ширкати бош директори билан ҳам музокаралар ўтказилди. Ушбу ширкат 1 ёшдан 14 ёшгача болалар учун “Mago”, “Bo & Bo Lizzy Brands”, “Dominik” брендларига эга.

Томонлар турк компанияси 3 ой ичида Ўзбекистонда ваколатхонаси очиши, шунингдек, ўз брендлари остида, шу жумладан, бўларчилик асосида, болалар кийимлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шу жумладан, минтақавий бозорлар, хусусан, Афғонистонга етказиб бериш ҳақида келишиб олдилар.

Сурат манбаи: http://belochka.kg/prices/pokraska_odezhdy_v_bishkeke/

Янгилик билан ўртоқлашиш: