123

Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15% ўсди

Дата: 12:31, 21-01-2019.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) 15% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозир Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 577 минг 172 сўмдан кам бўлиши мумкин эмас”, - дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.  

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан иш ҳақи тўлаш янги тариф коэффициентлари бўйича ҳисобланади. Ҳужжатга мувофиқ, энг кам иш ҳақи миқдори

75213 сўмга кўпаяди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасига мувофиқ, биринчи коэффициент 2,4 дан 2,7 га, иккинчи коэффициент – 2,7 дан 2,8 га, учинчиси – 2,9 дан 3,1 кўпайди.

Агар илгари иш берувчи ўз ходимларига ундан кам тўлаши мумкин бўлмаган МҲТЭКМ 501 минг 959 сўмни ($60) ташкил қилган бўлса, эндиликда у 15% ошиб, 577172 сўмни ($69) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 10% кўпайган эди.

Сурат манбаи: https://upl.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: