“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Иссиқ-кўлга чартер рейсларни бажарашни бошлади

Дата: 13:44, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент – Иссиқ-кўл – Тошкент йўналиши бўйича йўловчи чартер рейсини бажарди, деб хабар беради МАК матбуот хизмати сешанба куни.

“Ушбу йўналишдаги чартер рейслари жорий йилнинг 29 августгача барча шароитларга эга Boeing 757 авиалайнерларида ҳафтасига бир марта сешанба кунлари амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент – Иссиқ-кўл – Тошкент йўналиши бўйича йўловчи чартер рейсларини амалга оширишга доир келишув жорий йилнинг апрелида МАК раҳбарияти ва Қирғизистон Республикаси маданият, маълумот ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасидаги учрашувда имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: