“Ўзбекнефтегаз”нинг “Қувват” мультфильми болаларни энергоресурслар ва оилавий бюджетни тежашга ўргатади

Дата: 09:41, 26-07-2018.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг болаларнинг эътиборини табиат мавзуси, энергоресурсларга тежамкорона муносабатда бўлиш ва янги технологияларга жалб қилувчи “Қувват” мультфильми яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекнефтегаз” матбуот хизматидан маълум қилишларича, бугунги кунда мультикнинг илк уч серияси тайёр, улардан 2 июлнинг сўнгги кунларида “Болажон” телеканалида кўрсатилди ва тез орада “Севимли-ТВ”, “Милллий” ва “Зўр-ТВ”да чиқади. Мультсериалнинг янги сюжетларини яратиш давом этмоқда, демак болаларда эксклюзив маҳаллий анимацион фильм қахрамонлари билан учрашишга ҳали вақт бўлади.

“Ўзбекнефтегаз” мультфильмининг томошабинлари – 3-7 ёш ва ундан катта болалардир. Уларга мультикнинг ёш қахрамонлари – ака-сингил Тоҳир ва Зуҳронинг саргузаштларини кузатиш қизиқарли бўлади. Улар ҳам 7 ва 8 ёшда бўлиб, қувноқ, ҳамжиҳат ва жуда қизиқувчан болалар.

Барча болалар каби, улар ҳам ҳамма нарсани мустақил қилиб кўришни ҳоҳлашади. Масалан, рецепт бўйича торт пишириб, онасига сюрприз қилишни. Лекин бирон бир рецептда бунинг учун плитадаги барча бўлмаларни ёқиш кераклиги, духовка эшиклари эса қаттиқ ёпиқ бўлиши зарурлиги ёзилмаган. Бундан хатоларга йўл қўйган болалар ҳозирча қанча кўп табиий газни бекорга чиқариб юбораётганликларини билишмайди ҳам.

Аммо Тоҳир ва Зуҳронинг омади келган, чунки уларнинг Қувват исмли робот супердўсти бор. Айнан у болаларга табиий газни қазиб олиш ва уйларгача етказиб бериш қанчалик катта меҳнат талаб қилишини, шунингдек, табиий газ бойликлари чексиз эмаслиги ва ундан тежаб тергаб фойдаланиш зарурлигини тушунтириб беради.

Сурат манбаи: https://mail.yandex.kz/?uid=239915786&login=farisey991#message/166351711236013641

Янгилик билан ўртоқлашиш: