“Ўзбекнефтегаз” қуйиюра қатламларидаги конлар ҳисобига газ қазиб олиш салоҳиятини кескин оширади

Дата: 15:15, 25-07-2018.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” АЖ қуйиюра қатламларидаги конлар ҳисобига газ қазиб олиш салоҳиятини кескин оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ширкат матбуот хизматидан маълум қилишларича, 23 июлда Устюрт ҳудуди Бердах кони янги участкадаги иккинчи скважинадан қуйиюра қатламларидан газ қазиб олинган. “Ўзнефтегазгеология” МЧЖ директори Гулмурод Мавлоновнинг сўзларига кўра, олдинлари газ асосан юра ёшининг юқори ва ўрта қисмидан топилар эди.

Эндиликда “Ўзбекнефтегаз” АЖ мутахассислари томонидан “Қуйи Сургил” газоконденсат кони қуйиюра қатламларидан саноат кони топилган.

Бу ушбу кондаги иккинчи самарали скважина ҳисобланади. Геологлар унинг маҳсулдорлиги илгари тахмин қилган эдилар, биринчи тасдиқ натижа биринчи скважинани пармалашдан сўнг, шу йилнинг бошида келди. Иккинчи қудуқнинг муваффақияти янги майдоннинг истиқболлари тасдиқлайди.

Айни пайтда, скважинада газоконденсат тадқиқотлари олиб борилмоқда ва бир ой ичида унинг истиқболини синаш ишлари якунланади. Конни янада ўрганиш мақсадида учинчи скважинасини бурғулаш ишлари олиб борилмоқда ва тўртинчисини қазиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Устюрт нефт ва газ конлари минтақадаги геология қидирув ишларини кенгайтириш Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2755 қарори доирасида ўтказилмоқда.

Сурат манбаи: https://1prime.ru/energy/20180201/828407306.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: