1 июнь олдидан “Тошкент-ленд”да болалар учун байрам ўтказилди

Дата: 13:17, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Кеча “Тошкент-Ленд” аттракционлар паркида “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ҳайрия тадбири ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мамлакатнинг энг яхши паркига 1,3 миндан зиёд бола таклиф қилинди. Улар орасида тошкентдаги 21, 22, 23, 24, 30, 31-“Меҳрибонлик” уйлари, Тошкент вилоятидаги 14 ва 15 сонли “Меҳрибонлик” уйлари, Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари, шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ходимларининг боқувчисиз қолган болалари бор.
Бу ерда болалар учун бепул аттракционлар, музқаймоқ ва салқинлатувчи ичимликлар ташкил қилинди.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилда ушбу акция 17 марта ўтказилмоқда. Тадбир “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, ТИАИС Вазирлиги, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳокимиятлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан қўллаб қувватланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: