10 ойда “Ўзкимёсаноат” маҳсулот ишлаб чиқаришни 2% кўпайтирди

Дата: 16:47, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январь-октябрида “Ўзкимёсаноат” АЖ 1,79 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ушбу кўрсаткични ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 2% кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан ташқари, 161,4 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари чиқарилди. Ўсиш кўрсаткичлари ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 17,9% ташкил қилди”, - деб таъкидлашди “Ўзкимёаноат” матбуот хизматида.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг асосий қисми минерал ўғитлардир. Ушбу маҳсулотдан жами 1,04 млн тонна чиқарилди. Булардан 801,6 минг тоннасини азотли, 117,4 минг тоннасини фосфорли ва 124,5 минг тоннасини калийли ўғитлар ташкил қилди.

$1 = 2706,59 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: