14-15 апрелда Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади

Дата: 10:43, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 14-15 апрелда Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

“Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 14-15 апрель кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: