2013 йил якунлари бўйича “Алоқабанк” 17,77 млрд сўм соф фойда олди

Дата: 16:22, 10-06-2014.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – 2013 йилда “Алоқабанк” очиқ акционерлик-тижорат банки 17,77 млрд сўм ($7,724 млн) миқдорда соф фойда олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкнинг солиқлар тўланганга қадар бўлган соф фойдаси миқдори 20,74 млрд сўмни ($9 млн) ташкил этди. Кредитлар ва лизинг операциялари миқдори 488,93 млрд сўмга тенг бўлиб, бундан кредитлар улуши 97% ошиқ.
Ажратилган дивидендлар миқдори оддий акциялар бўйича 7,056 млрд сўм ёки $3,067 млнни (йилига 9%) ва имтиёзли акциялар бўйича 1,315 млрд сўмни ёки $571,6 мингни (йилига 80%) ташкил этди.
Бундан ташқари, банк томонидан қиймати 9,8 млрд сўмлик ($4,26 млн) 98 млн дона оддий акциялар, қиймати 200 млн сўмлик ($86,93 минг) 2 млн дона имтиёзли акциялар, қиймати 3 млрд сўмлик ($1,3 млн) 30 минг дона корпоратив облигациялар чиқарилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: