2014 йил бошига келиб Universal Sug’urta ўзбек суғурта компаниясининг ўз капитали 8,4 млрд сўм атрофидани ташкил этди

Дата: 08:54, 28-04-2014.

Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – 2013 йил охирида Universal Sug’urta ўзбек суғурта компаниясининг ўз капитали қолдиқ қиймати бўйича 8,4 млрд сўм ($3,68 млн) атрофидани ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Йил якунлари бўйича у 867,59 млн сўмга ўсди.
Компания маълумотларига кўра, 2013 йилда 6,314 млрд сўмлик ($2,77 млн) хизматлар кўрсатилган. 2013 йил охирига келиб суғурталовчининг узоқ муддатли инвестициялари ҳажми 4,46 млрд сўмни ($1,96 млн) ташкил этди. Йил якунлари бўйича компания соф фойдаси 2,66 бараварга ошиб, 1,012 млрд сўмга етди.
Компания томонидан дивиденд ва инвестициялардан фоизлар шаклида олинган умумий даромадлар ҳажми 813,74 млн сўмни ташкил қилди (6,5% ўсиш).
Шу билан бирга активлар миқдори 13,22 млрд сўмдан ошди. Суғурта компаниясининг заҳира жамғармаси 567,93 млн сўмдан ошди, 2014 йил бошига келиб тақсимланмаган фойда миқдори 1,032 млрд сўм бўлди.
Universal Sug’urta ЁАЖ 1994 йилда Метро акционерлик суғурта жамияти сифатида ташкил этилган. 2003 йилда у Universal Sug’urta ўзбек-швейцария суғурта компанияси ЁАЖга айлантирилган. Компаниянинг низом жамғармаси 6,73 млрд сўмга ($2,95 млн) тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: