2014 йил январь-мартида Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган капитал сармоялар ҳажми $2,5 млрдни ташкил қилди

Дата: 08:53, 28-04-2014.

Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти томонидан ўзлаштирилган капитал сармоялар ҳажми $2,5 млрдни ташкил қилди ва 2012 йилдагига қараганда 12,4% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзлаштирилган ҳорижий инвестициялар ҳажми $588,6 млнни ёки ўзлаштирилган капитал сармоялар ҳажмининг 23,3% ташкил қилди. Ҳорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажмининг 89% ошиғини ($525 млн) тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар ташкил этиб, уларнинг ҳажми 2013 йилнинг биринчи кварталига нисбатан 1,7 баравар ўсди.
Иқтисодиётга давлат бюджети томонидан киритилган ҳаражатлар реал ифодада 37,9% ўсди. Бюджет ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 24,8%, бюджетдан ташқари фондлар ҳисобига ўзлаштирилган инвестициялар миқдори эса 30,6% кўпайди.
Бундан ташқари, аҳолининг инвестицион фаоллиги ҳам юқори бўлди: улар ҳисобига ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 13% ўсди ва 1,3 трлн сўмдан ошиқни ($571,13 млн) ташкил этди.
Умум ўзлаштирилган капитал инвестицияларнинг 66,9% ишлаб чиқариш қурилишларига йўналтирилди. Натижада 2014 йил бошидан бери қиймати $416,2 млнлик 37 тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш тугалланди.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида умумий қиймати 660 млрд сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 876 лойиҳани амалга ошириш якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: