2014 йилда “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонга $1 млрд сармоя киритади

Дата: 19:05, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – 2014 йилда россиянинг “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси Ўзбекистондаги лойиҳаларига $1 млрд миқдорда сармоя тикади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Владимир Тюрденев Podrobno.uz нашрига берган интервьюда хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда “ЛУКОЙЛ” маҳсулотни бўлишиш ҳақидаги келишув асосида Ўзбекистонда умумий қиймати $4,8 млрдлик икки лойиҳани амалга оширишда қатнашмоқда.
2004-2011 йилларда компания Бухоро вилоятидаги Қандим газ конлари гуруҳини ўзлаштиришга $1 млрд атрофида пул тикди. 2007-2011 йилларда Жанубий Ғарбий Ҳисор ва Устюрт ҳудудидаги нефт қазиб олиш ва газ конларини топиш бўйича лойиҳаларга $435 млн. сармоя киритди.
Ва ниҳоят, юқоридаги икки лойиҳага киритилган ялпи маблағ 2013 йилда $657 млнни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: