2014 йилда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида 12 минг коллеж битирувчиси ишга жойланади

Дата: 21:38, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида 12 минг ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эслатиб ўтамизки, республиканинг ушбу ҳудудида касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси ташкилотларининг 1,2 минг бирламчи бўлимлари фаолият юритади. Хусусан, 2013 йилда улар томонидан хизматчи ва ишчиларни моддий рағбатлантиришга 2,23 млрд сўмдан зиёд маблағ йўлланди.

$1=2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: