2015 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонда хизматлар соҳаси 11,4% ўсди

Дата: 18:11, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-феврал якунлари бўйича Ўзбекистонда хизматлар соҳаси 11,4% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Иқтисоидёт вазирлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Ҳисобот даврида молиявий хизматлар (31%), технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (33,9%), алоқа ва ахборотлаштириш (21,1%), қурилиш хизматлари (15,3%), соғлиқни сақлаш хизматлари (14,2%), маиший хизматлар (13,8%), қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хизматлари (12,9%), савдо ва умумий овқатланиш соҳаси хизматлари (12,5%), туристик хизматлар (11,7%) ва бошқалар юқори суръатларда ўсди.

Соҳа тижорат банклари молиявий кўмаги ёрдамида ривожланмоқда. Фақат “Микрокредитбанк” АТБ томонидан ҳисобот даврида соҳа ривожига 11,6 млрд сўм кредитлар йўлланди.

Хизматлар соҳасини барқарор ривожлантириш дастури комплекс чораларни амалга ошириш натижасида аҳоли талаби қонирилмоқда, тармоқда сифат ўзгаришлари кузатилмоқда, дейилади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: