2016 йилда Ўзбекистонда 1 млн атрофида янги иш жойлари яратилади

Дата: 17:17, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда 992,7 минг янги иш жойлари яратиш режалаштирилмоқда. Ушбу маълумотлар мамлакат парламенти Қонунчилик палатасида иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишда очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Парламентдан хабар қилишаларича, булардан 396,9 минги мақсадли комплекс дастурларига мувофиқ, 595,9 минг иш ўрни якка тартибдаги тадбиркорлик, касаначиликни ташкил этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали яратилиши кўзда тутилмоқда. 

Туристик хизматларни ривожлантириш ҳисобига 10044 иш жойи ташкил этилади.

Кичик бизнесни янги иш жойлари яратишни ҳисобга олган ҳолда, уни имтиёзли кредитлашга 13 трлн сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: