2016 йилда Ўзбекистонда 8,8 млн жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади

Дата: 17:31, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – “Ўзчармпойабзали” уюшмаси прогнозларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда 8,8 млн жуфт пойафзал ишлаб чиқарилади, деб хабар қилади Nuz.uz нашри.

Тармоқ корхоналари томонидан йилига 500 ортиқ янги пойабзал моделлари, 100 зиёд тери-галантерея маҳсулотлари моделлари, 50 атрофида тери буюмлари моделлари ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, Ўзбекистоннинг дунё пойабзал ишлаб чиқаришидаги улуши 0,2% ташкил этади. Дунёда йилига 4,4 млрд жуфт пойабзал чиқарилади (42% - Хитойда).

Тақдим этилган маълумотга кўра, йилига Ўзбекистонда бир кишига 2,6 жуфт пойабзал сотиб олинади. (АҚШда 6,5, Европада 4,5, Россияда 1,4 жуфт).

Ўзбек пойабзачилари ишлаб чиқарган пойабзалнинг ўртача нархи $15,6 тенг (Хитойда бу кўрсаткич $10,6, Ҳиндистонда - $14,1, Испанияда – $36,2, Италияда – $52,6га тенг).

Уюшма мутахассисларининг прогнозларига кўра, 2020 йилда мамлакатда 507 млн кв. дм ошланган тери ва 10,4 млн жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади (+1,5 баравар).

Экспорт ҳажми 2015 йилдаги $98,6 млндан $140 млнгача ошади. Унинг таркибида терининг улуши 41% пасаяди, пойабзал улуши 30, тери галантерея буюмлари улуши 18% ошади.

Ўтган йилда экспортнинг 64% ошланган тери, 22% пойабзал, 9% тери галантерея буюмлари эгаллаган.

Ҳозирда уюшма экспорти географияси 7 мамлакатни ўз ичига олган. Асосий импортчилар Хитой (60%), Туркия (15%) ва Ҳиндистондир (12%).

Прогнозларга кўра, 2019 йилга бориб ўзбек тери маҳсулотлари импортчилари рўйхати 13 давлатгача кенгаяди.

Анъанавий Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Қозоғистон ва Корея қаторига Беларусь, Қирғизистон, Польша, Италия, Испания ва Чехия қўшилади.

Бугунда ушбу соҳада хом ашёни қайта ишлаш, пойабзал, тери галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 770 корхона фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: