2016 йилда Ўзбекистонда бюджет харажатларининг ҳар 10 сўмидан деярли 6 сўми ижтимоий соҳага йўналтирилади

Дата: 18:13, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда бюджет харажатларининг ҳар 10 сўмидан деярли 6 сўми, ёки ЯИМ 11,9% ёхуд умумий харажатларнинг 59,2% ижтимоий соҳага йўналтирилади. Ушбу маълумотлар мамлакат парламенти қуйи палатасида бўлиб ўтган бюджет муҳокамасида очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Парламентдан хабар қилишларича, 2016 йилда маорифга харажатлар ЯИМга нисбатан 6,8% ташкил этади ва 2015 йилга нисбатан 16,6% ошади. 2016 йилда соғлиқни сақлаш харажатлари ЯИМга нисбатан 2,8% ташкил этади. Соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори-дармонлар ва озиқ-овқатларга харажатлари 1,15 маротаба ўсиши кутилмоқда.
Маданият муассасаларини сақлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш харажатлари ҳажми 1,16 маротаба ўсади. Шу билан бирга (бюджетдан ташқари Таълим ва тиббий муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ва Олий ўқув юртлари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси харажатларидан ташқари), таълим муассасаларини жорий сақлаш бўйича харажатлар ЯИМга нисбатан 4,8% ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: