2018 йилда Ўзбекистон рўйхатга олинган никоҳлар сони кўпайди

Дата: 17:32, 15-10-2018.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – 2018 йил январ-сентябрда Ўзбекистон рўйхатга олинган никоҳлар сони 196,0 мингтани (1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 8 промиллени ташкил этди), ажралишлар – 23,8 мингтани (1,0 промилле), қайд этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тузилган никоҳлар сони 2017 йилнинг муқобил даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (10,9%), Жиззах (9,5%), Андижон (7,2%), Фарғона (7,4%) ва Тошкент (6,7%) вилоятларига тўғри келмоқда”, - дейилади Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг муқобил даврига нисбатан рўйхатга олинган ажримлар сонининг ўсиши Андижон вилоятида (21,2%), Тошкент шаҳрида (18,2%), Сурхондарё (9,5%) ва Тошкент (5,3%) вилоятларига тўғри келди. 2017 йилнинг муқобил даврига нисбатан сезиларли камайиш Хоразм (29,8%) ва Қашқадарё (20,9%) вилоятларида кузатилди.

Сурат манбаи: crimea-news.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: