2018 йилга бориб “Лукойл” Ўзбекистонда 16 млрд кубометр нефть гази қазиб олишни режалаштирмоқда

Дата: 15:44, 29-05-2015.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – 2018 йилга бориб Россиянинг “Лукойл” компанияси Ўзбекистонда 16 млрд кубометр нефть гази қазиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида яқинда ширкат раҳбари Вагит Алекперов “Россия 24” телеканалига берган интервьюсига сўзлаб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугун Ўзбекистон ҳудудида “Лукойл” 4 млрд кубометр газ қазиб олмоқда. 2018 йилга бориб 16 млрд кубометр қазиб оламиз. Ушбу газнинг асосий қисмини ўзбек ҳамкорларимиз хитойга жўнатмоқда”, – деди Алекперов.

Эслатиб ўтамизки, “Лукойл” “Ўзбекнефтегаз” компанияси билан бирга Қандим лойиҳасини 2004 йилдан бери амалга оширмоқда. Қандим лойиҳаси конлари гуруҳига Қандим, Қувачи-Олот, Оққум, Парсанкўл, Хожи ва Ғарбий Хожи каби 6 газ конлари киради. Яқинда россия компанияси Шимолий Шоди участкаси ва Қувачи-Олот конида газни бошланғич тайёрлаш бўйича икки қурилмани ишлатишни бошлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: