22 октябрда Тошкентда InnoWeek 2018 инновациялар ҳафталиги бошланади

Дата: 15:35, 17-10-2018.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – 22-26 октябрда Тошкентдаги Миллий кўргазма марказида InnoWeek 2018 инновациялар ҳафталиги бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уни Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарк ва бизнес инкубаторлар иштирокида ташкил этмоқда.

Тадбирда Австрия, Буюк Британия, Голландия, Эрон, Италия, Исроил, Қозоғистон, Россия, АҚШ, Туркия, Эстония каби мамлакатлардан йирик олимлар, тадбиркорлар, ширкат бошқарувчилари ва ОАВ қатнашишмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсадларида бири давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик тадбиркорлик субъектлари, технопарклар, саноат илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро фондлар, инновация марказлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Ҳафталик доирасида Халқаро инновацион технологиялар ярмаркаси ва Халқаро инновацион ва инвестицион форум бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: https://www.spot.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: