4 мамлакатнинг ёш футболчилари Тошкентаги футбол фестивалида учрашадилар

Дата: 21:17, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 1-4 мартда Тошкента “Эртанги кун спорти” номли футбол фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотларига кўра, унда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Япониялик 16 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этадилар.

Таъкидланишича, Тимур Олимхўжаев бошчилигидаги республика ўсмирлар термаси учун турнир 15 сентябрдан 2 октябргача Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик бўлади.

Турнир жадвалига 1 мартда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон U16 - Туркманистон U16 ва Япония U16 – Эрон U16; 2 мартда ўтказиладиган Япония U16 - Туркманистон U16 ва Ўзбекистон U16 – Эрон U16; 4 мартда бўладиган Эрон U16 - Туркманистон U16 ва Ўзбекистон U16 - Япония U16 ўйинлари кирган.

Фестивалнинг барча ўйинлари “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: