5-9 ноябр кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда
Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – 5-9 ноябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 5-9 ноябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Ушбу кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчилик (6-9 ноябр кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлиб ўтади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3°гача совуйди, кундузлари 3-8° иссиқ бўлади. Шамолнинг тезлиги эса 15-20 м/сга чиқади. Тоғларда кучли қор ёғади, кўриш ёмонлашади, республиканинг тоғолди туманларида эса сел келиши ҳафи бор.