5 сентябрдан бошлаб Тошкент-Андижон-Тошкент йўловчи поезди ҳар куни қатнамоқда

Дата: 15:38, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – 5 сентябрдан бошлаб Тошкент-Андижон-Тошкент йўловчи поезди ҳар куни қатнамоқда. Бу ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” ДАКда маълум қилишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Оралиқдаги йўлга 6 соат вақт кетмоқда.

“Поезд Тошкентдан соат 08.05да йўлга чиқади, Андижонга 14.05да етиб боради. Андижондан поезд ортга қараб 15.25га йўлга чиқиб, Тошкентда 21.25да етиб келади. 60/59 сонли “Uzbekiston” поездининг таркиби “Econom” (қиймати 45 минг сўм), Business (68 минг сўм) ва VIP тоифасидаги (130 минг сўм) вагонлардан ташкил топган”, - дейилади компания хабарида.

Йўлда поезд “Поп”, “Қўқон” ва “Марғилон” станцияларида тўхтайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: