9 ой давомида Ўзбекистондаги давлат улушига эга бўлган 541 корхона давлатга дивидендлар тариқасида 198,2 млрд сўм тўлаб берди

Дата: 17:06, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистондаги низом жамғармасида давлат улушига эга бўлган 541 корхона давлатга дивидендлар тариқасида 198,2 млрд сўм тўлаб берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат активларини бошқариш маркази маълумотларига кўра, 2011 йилда ушбу сумма 155 млрд сўмни, 2012 йилда эса 189,7 млрд сўмни ташкил эган эди.

Қайд этиш керакки, Марказ томонидан бошқарилаётган хўжалик жамиятлари электрон корпоратив харидлар тизимлари орқали қиймати 163,2 млрд сўмлик 12,8 минг битим туздилар. Натижада буюртмачиларнинг 49,4 млрд сўм маблағи тежаб қолинди (харидлар бошланғич қийматининг 15,8%).

Эслатиб ўтамизки, Давлат активларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси таркибига киради. 2014 йилнинг 1 октябр ҳолатига келиб, низом жамғармасида давлат улуши бўлган 998 хўжалик жамиятининг (352 АЖ ва 646 МЧЖ) 541таси (308 АЖ ва 233 МЧЖ) Марказ томонидан мониторинг қилинади.

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: