9 ойда Ўзбекистон ЯИМ 117,5 трлн сўмни ташкил қилди

Дата: 13:29, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 117,5 трлн сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, дастлабги маълумотларга кўра, ҳисобот даврида 62,2 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари (+7,3%), 31,8 трлн сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (+6,6%) ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, асосий капиталга 28,5 трлн сўм инвестиция киритилган (+9,9%), 18,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган (+18,7%).

Чакана товар айланмаси ҳажми 50,7 трлн сўмни (+15%), бозор хизматлари миқдори 62,8 трлн сўмни (+12,9%) ташкил этган.

$1=2663,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: