АҚШ президенти Барак Обама Форс корфази мамлакатларига Эрон агрессиясидан ҳимоя қилишга ваъда берди

Дата: 15:58, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – АҚШ президенти Барак Обама қатор Форс корфази мамлакатлари етакчилари билан учрашув олдидан эрон атоми билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш ва Вашингтон ҳудуднинг бошқа мамлакатларини Эрон агрессиясидан ҳимоя қилишга ваъда берди, деб ёзади Росбалт.

“Эрон терроризмнинг давлат ҳомийси. У Сурияда Асад режимини, Ливанда “Хизбулло”ни, Ғазо секторида ХАМАСни, Яманда қўзғолончи хусидларни қўллаб қувватламоқда”, - деди президент “Аш-Шарқ Ал-Аусат” араб газетасига интервьюда.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эроннинг “масъулиятсиз ҳаракатлари”ни кузатиб боради ва айни пайта ҳудудда ҳарбий бўлинмаларини сақлаган ҳолда ҳудуд мамлакатларига эҳтимолли тажовусни тўхтатишга ёрдамлашади.

Саммит ҳафта охирида Кэмп-Дэвидда бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари ҲҲҚМ тизимларини бирлаштириш муаммолари, қўшма ҳарбий денгиз ўқувлари, терроризм билан курашиш масалалари, хакерлар хужумларидан биргаликда ҳимоя масалаларини муҳокама қиладилар.

АҚШ президенти Саудия Арабистони қироли Салмон билан алоҳида учрашув ўтказишни режалаштирган эди, лекин қирол у билан учрашишдан бош тортди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: