АҚШ президенти ўзбек ҳамкасбининг мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш борасидаги ҳаракатларини қутлади

Дата: 13:32, 17-05-2018.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ҳамкасбининг мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш борасидаги ҳаракатларини қутлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент Д.Трамп “виждон маҳбуслари”нинг озод қилинганлиги, болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишнинг тугатилганлиги ва мажбурий меҳнат кўламини қисқартиришда эришилган сезиларли ютуқларни қайд этган ҳолда, Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни яхшилашга оид кенг ислоҳотлар дастурини мамнуният билан қарши олди. Ушбу ютуқлар иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиши таъкидланди. Президент Д.Трамп давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ички барқарорликни таъминлашнинг асосий омили сифатида давлатнинг халқ олдидаги ошкоралиги ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Давлат раҳбарлари инсон эркинликларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, диний эркинликни илгари суриш бўйича конструктив ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдоридирлар. Президент Ш.Мирзиёев диний эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича кенг қамровли “йўл харитаси”ни ҳаётга татбиқ қилишга қатъий тайёр эканлигини айтиб ўтди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Президентлар икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшадиган Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистонда аккредитация қилинишини олқишладилар. Президент Д.Трамп АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади ҳамда “Америка овози”нинг Ўзбекистонда аккредитация қилинганлиги ва унинг Америка оммавий ахборот воситалари учун ушбу мамлакатда кенг имкониятлар яратишини юқори баҳолади.

Сурат манбаи: https://ria.ru/accents/20170828/1501243842.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: