Абдулазиз Камилов АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президентини қабул қилди

Дата: 15:18, 25-08-2017.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ташкилот аъзоларининг асосий қисмини келиб чиқиши ўзбекистонликлар ташкил этади. Учрашувда қайд этилганидек, мазкур Конгресс Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги англашинувни мустаҳкамлаш, ўзбек маданиятини хусусан классик мусиқа санъатини хорижда оммалаштиришда муҳим рол ўйнайди”, - дейилади хабарда.

Шу маънода маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: