Абдулазиз Камилов Афғонистон вакилларини қабул қилди

Дата: 13:11, 29-11-2017.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди. Бу ҳақида ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

  “Музокараларда олий даражада бўлажак Ўзбекистон-Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Суҳбатда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: