Абдулазиз Камилов “Рус гуманитар миссияси” ташкилоти бош директорини қабул қилди

Дата: 14:08, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси, “Рус гуманитар миссияси” ташкилоти бош директори Евгений Примаковни қабул қилди, деб хабар қилади ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг баъзи масалалари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинган.

“Евгений Примаков ўзининг Ўзбекистонга ташрифи дастури тўғрисида сўзлаб берган. Дастурга кўра Савдо-саноат палатаси, Амир Темур Халқаро жамғармаси, “Ўзбекистон-Россия” дўстлик жамиятида учрашувлар ўтказиш ҳамда қатор объектларда бўлиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: