Афғонистон президенти келаси ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 10:30, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – 4 декабрда Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Афғонистон вакиллари  Ислом Каримов номидаги Ҳалқаро аэропортда Қобул-Тошкент маршрути бўйича илк самолётни кутиб олиш маросимида хабар бердилар.

Уларнинг сўзларига кўра, ташриф дастури анча тиғиз бўлади. Энг аввало, тарафлар иқтисодий ҳамкорликни, Ўзбекистоннинг қўшма лойиҳаларда, жумладан, транспорт коммуникациялари лойиҳаларида иштирок этиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: