Алматида Ўзбекистон фуқаросини ўғирлашда гумон қилинаётган тўрт киши хибсга олинди

Дата: 16:12, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Алматида Ўзбекистон фуқаросини ўғирлашда гумон қилинаётган тўрт киши хибсга олинди, деб хабар қилади шаҳар ИИД матбуот хизмати.

“9 июлда Алмати шаҳри полициясига фуқаро Н 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси дараксиз йўқолгани ҳақидаги ариза билан мурожаат қилди. Шаҳар ИИД ходимлари томонидан тўрт киши, шу жумладан, фуқаро Рах Л. ҳам кўлга олинди”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

Оператив тадбирлар доирасида аниқланишича, Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилган ва ижарага олинган уйлардан бирида сақланган. Полиция бўлинмаларининг ҳаракатлари натижасида қидирилаётган шахснинг сақланаётган жойи аниқланган ва у озод қилинган.

Судгача тергов ҚР ЖК 125 моддаси бўйича олиб борилмоқда. Тергов даврида гумондорларга нисбатан хибс чораси танланди.

Лилия Рах байер (дўкон учун молларни танлаб олиб келувчи) сифатида маълум бўлиб, Sauvage мода бутигининг эгаси, Алмати ва Астанада таниқли брендларнинг моллари сотилувчи бир неча дўконлар соҳибасидир. 2015 йилда у дунё мода оламининг 500 энг қудратли кишилари рўйхатига кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: