Америка олимлари Эски Термиздаги қазиш ишлари учун маблағлар жалб қилиш ниятида

Дата: 10:02, 12-07-2016.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Сурхандарёга Чикаго университети археолог-олимлари профессор Жиль Жереми Стейн ва Жеймс Фуллерлар ташриф буюришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олимларнинг вазифаси – Сурхандарё вилоятида, хусусан, Эски Термиз ҳудудида қазиш ишларини олиб бориш учун халқаро грантларни жалб қилишдан иборат”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” матбуот хизматида.

Олимлар Шеробод туманида Ўзбекистондаги энг қадимий шаҳар ҳисобланувчи Жарқўтон шаҳри (эрамиздан олдинги XV-X асрлар) ҳудудида бўлдилар. Музрабод туманида эса археологлар гуллаб яшнаши бронза даврининг охири ва темир даврининг бошига тўғри келган Кучуктепага (эрамиздан олдинги X-V асрлар) ташриф буюрдилар. Меҳмонлар икки ўн йиллар олдин кириш таъқиқланган Эски Термизда ҳам бўлдилар.

Ташриф сўнгида учрашув бўлиб ўтди, унда биргаликдаги ишлар, тарихий обидаларни сақлаш, маданий меърос объектларини реставрация ва консервация қилиш, тренинглар ўтказиш, тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: