Андижон кадастр хизмати раҳбари пора олганлиги учун 6 йилга қамалди

Дата: 14:15, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Марҳамат туман жиноий суди Андижон “Ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастр хизмати” давлат унитар корхонасининг раҳбари Ҳабибулло Хуруллаевни пора олганлиги учун 6 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) суд хабарига асосланган ҳолда.

“Тергов тадбирлари доирасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари $83,9 мингдан зиёдлик пора билан боғлиқ 53 фактни, 28,2 млн сўмлик пора билан боғлиқ 23 фактни аниқладилар”, - дейилади хабарда.

Суд маълумотларига кўра, жиноятчи Андижонда янги кўчалар солишда уйлари бузилишга тушган кишиларга мўлжалланган маблағларни олиш масаласини ҳал қилиш учун пора олган.

Шунингдек, у маълум пул эвазига қурилишга тортилмаган ерларни биржа орқали сотишга рухсат берган, Андижон ҳудудида савдо муассасалари очиш учун ер майдонлари олишни истаган шахслардан ҳам пора олган.

$1 = 2994,76 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: