Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Ўзбекистоннинг тоғли туманларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор

Дата: 10:52, 12-05-2014.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Ўзбекистоннинг тоғли туманларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда эса ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 26-28° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ. Кундузи 23-28° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ атрофида, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: