Андижон вилоятида ички заҳиралар ҳисобига 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда

Дата: 13:07, 21-05-2018.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Андижон вилоятида махсус ишчи гуруҳи томонидан мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш ҳисобига 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш бўйича режа ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу режа вилоятга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи арафасида ишлаб чиқилди.

“Вилоятда жорий йилда 25 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилгани бизни мутлақо қониқтирмайди. Чунки ишсизлар сони бундан юқори. Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга, шу орқали одамларни иш билан таъминлашга кўмак бериши керак”, - деб иқтибос келтиради давлат раҳбарининг матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг Улуғнор туманида бўлиб ўтган йиғилишдаги сўзларидан.

Эслатиб ўтамизки, 19 майда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида тўқимачилик, пиллачилик, фармацевтика, агросаноат корхоналари фаолияти билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган эди.

Сурат манбаи: https://otyrar.kz/2018/02/chto-takoe-socialnye-rabochie-mesta-i-na-kogo-oni-raschitany/

Янгилик билан ўртоқлашиш: