Андижонлик аёллар ЎзЛиДеП кўмагида 792 млн сўм имтиёзли кредитлар оладилар

Дата: 09:45, 21-07-2015.

Андижон. 21 июл. ЎзТАГ - 2015 йилда ЎзЛиДеПнинг “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” партиявий лойиҳаси доирасида андижонлик тадбиркор аёлларга 792 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзЛиДеП матбуот хизматидан хабар беришларича, ҳудудда ўқув семинари ўтказилиб, унда вилоят тадбиркор аёлларининг 80 бизнес-режалари қайта ишланди. Энг яхши лойиҳалар муаллифларига имтиёзли кредитлар олишга сертификатлар топширилди.

2015 йилда лойиҳанинг республика бўйича фаол иштирокчиларига жами 6 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар берилди.

Эслатиб ўтамизки, 2012 йилда ушбу лойиҳада жами мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи 62 мингдан зиёд аёллар қатнашдилар. Тижорат банклари энг яхши 800 бизнес режалар муаллифларига деярли 9 млрд сўм имтиёзли кредитлар бердилар. Бунинг ҳисобига қўшимча 4 минг янги иш жойи яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: