Апрел бошида Москвада Ўзбекистон халқлари санъатининг кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 15:53, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – 2 мартдан 4 апрелга қадар “Модалар музейи” кўргазма марказида Ўзбекистон халқлари санъатининг “Анор гуллаганда... Ўзбекистон анъаналари ворислари” кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир Artsul Ижод академияси томонидан ташкил этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Экспозиция кулолчилик, тўқувчилик санъати, миллий кийимлар усталарини, шунингдек, ўзбек дизайнерларини бир жойга тўплайди. Мухлислар Ўзбекистон санъатининг ҳақиқий тарихи билан танишадилар. Бунинг учун таниқли усталар таклиф этилган, экспонатлар келтирилган. Буларнинг бари маҳорат дарслари ва маърузалар билан биргаликда ўтказилади” – деб таъкидлашди ташкилотчилар.

 Тадбирда риштон кулолчилик мактаби вакили Алишер Назиров, миллий қорақалпоқ кийимлари дизайнери Айзада Нурумбетова, ипакка расм чизиш устаси Фейруза Алиевалар қатнашадилар. Happy Bird студияси ҳам ўз ишларини намойиш қилади.

“Кўргазманинг баҳорда ўтказилиши бежизга эмас, чунки шарқда кўклам – янгиланиш пайти. Ташкилотчилар “Наврўз” байрами арафасида барча ташриф буюрувчиларни палов билан меҳмон қилишни ҳам ният қилганлар”, - деб қўшимча қилишди ташкилий қўмита вакиллари. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: