Asia Alliance Bank ўзбек банки ЙҲҚ бузилиши ҳақида онлайн хабар беришни йўлга қўйди

Дата: 15:39, 13-02-2019.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Asia Alliance Bank акционерлик-тижорат банки Ўзбекистонда биринчи бўлиб “Йўл ҳаракати қоидаларини бузулишини огоҳлантириш” онлайн хизматини йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ИИВ ЙҲХББ янги хизмати банк томонидан жисмоний шахслар учун MyAlliance мобиль иловасида кўрсатилмоқда.

Хизмат йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишидан автоматик огоҳлантиришга 30 кунлик обуна бўлиш имкониятини тақдим этади. Обуна нархи – 1 минг сўм.

Бунинг учун фақатгина автомобилнинг техник паспортни, авторақамни ва маркасини рўйхатдан ўтказиш лозим.

Кейинчалик қоида бузилганлиги ҳақида маълумот автоматик тарзда СМС-огоҳлантириш сифатида келиб туради.

Бундан ташқари, ушбу бўлимда қоида бузилиши ҳақида хабар олишга мелжалланган телефон рақамини киритиш мумкин. ЙҲХББ талабига биноан, ҳар бир телефон рақами учун фақат битта автомобиль рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

MyAlliance иловаси фақатгина содир қилинган йўл қоида бузилиши ҳақидаги маълумотни online режимда олиш эмас, балки ушбу қоидабузарлик учун масофадан туриб комиссиясиз жарима тўлаш имкониятини ҳам беради.

 

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: