Бангладеш Ўзбекистондан 175 минг тоннадан ошиқ пахта сотиб олишни режалаштирмоқда

Дата: 21:42, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2013-2014 йил мавсумида Бангладеш Ўзбекистондан 175 минг тоннадан ошиқ пахта сотиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда биз харидлар ҳажмини бир оз пасайтириш ниятидамиз. 2012-2013 йил мавсумида Ўзбекистондан 198 минг тоннадан ошиқ пахта сотиб олган эдик. Бу бизнинг импортимизнинг жами 28% ташкил қилди. Пасайишга сабаб Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишлашнинг ошиши билан боғлиқ. Бу сафар Ўзбекистон Ҳиндистон (24%) билан биргаликда бизнинг етказиб берувчилар орасида иккинчи ўринни эгаллайди”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига Бангладеш Пахта ассоциацияси президенти Муҳаммад Аюб Х Ўзбек Халқаро пахта ва текстиль ярмаркаси доирасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: