Биз олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришимиз, уларнинг сифати ва самарадорлигини янада оширишимиз зарур – Ўзбекистон президенти

Дата: 14:55, 29-11-2017.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Биз олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришимиз, уларнинг сифати ва самарадорлигини янада оширишимиз зарур, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, департаментлар мудирлари, вазирлар, қўмита ва компаниялар раисларининг шахсий масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан ижобий самараларга эришилмоқда. Шу билан бирга, аҳолини безовта қилаётган кўпгина муаммо ва камчиликлар ҳам ўз ечимини кутиб турибди. Одамларимиз эртага ёки узоқ келажакда эмас, балки бугун яхши яшашни, муносиб ҳаёт кечиришни истайди. Шунинг учун биз олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришимиз, уларнинг сифати ва самарадорлигини янада оширишимиз зарур”, - деб иқтибос келтиради давлат раҳбаридан унинг матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ўз сўзида кун тартибидаги масалага чуқур таҳлил асосида танқидий ёндашиб, аксарият раҳбарлар томонидан тартиб-интизом ва масъулиятнинг бўшаштириб юборилгани, улар ўз фаолиятини замон талаблари асосида ташкил эта олмаётгани, хизмат вазифасига лоқайдлик ва бепарволик билан муносабатда бўлаётгани каби ҳолатлар умумий натижадорликка салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: