Британ олимлари Ўзбекистонга геотуризмни ривожлантиришда ёрдамлашадилар

Дата: 12:36, 12-07-2016.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонга машҳур Лондон табиатшунослик музейи вакиллари бўлган британ геологлари гуруҳи ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Британияликлар ўзбек ҳамкасблари билан биргаликда Ўзбекистон тоғ-конли туманларида геологик тадқиқотлар ўтказдилар. Бундан ташқари, икки мамлакат олимлари карта тузиш ишлари, геологик ва геоэкологик тадқиқотлар, геопаркларни ўрганиш бўйича тажриба алмашиш механизмини ишлаб чиқдилар, тажриба алмашдилар, ёш мутахассисларнинг малакасини оширишга келишиб олдилар”, - деб таъкидлашди Давлат геология қўмитасида.

Шунингдек, британ олимлари Томдитов тоғлари майдонида геология таркибий полигони яратиш ғоясини қўллаб-қувватладилар. Жанубий Тян-Шаннинг тузилиши ҳақида тасаввур берувчи рудалар намуналарининг тиғис жойлашуви жаҳон геология ҳамжамиятининг ушбу полигонга катта қизиқишини уйғотиши мумкин.

Эндиликда ўзбек томони тадқиқ этилган ҳудудларга давлат томонидан қўриқланадиган объектлар мақомини беришга ариза топшириш, шунингдек, уларга доир материалларни ЖАРда ўтказиладиган Геологик конгрессга тақдим этиш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: