Бугун Ўзбекистон термасининг Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади

Дата: 17:31, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Россиядаги 2018 йилги жаҳон чемпионати малакаси доирасида Буркина-Фасо термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ва Буркина-Фасо термалари ўтрасидаги ўртоқлик учрашуви 24 август соат 20.00да “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбек термасининг бош тренери Самвел Бабаян учрашувда қатнашувчи 24 футболчи номларини эълон қилди. Улар орасида “Пахтакор”нинг 6 ва “Локомотив”нинг 5 футболчиси бор.

Терма таркибига ўз клубларида ўйнаётган қатор легионерлар киришмади. Булар Одил Аҳмедов (Краснодар), Виталий Денисов (Локомотив, Москва), Сардор Рашидов (Ал-Жаиш, Қатар) ва Санжар Турсуновлардир (Умм-Салал, Қатар).

Янгилик билан ўртоқлашиш: