Бухоро аэропорти МДҲдаги энг тезкор ривожланаётган аэропорт бўлди

Дата: 10:31, 07-06-2014.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Москвада “Аэропорт” Фуқаро авиацияси ассоциацияси томонидан ташкил этилган конкурс ғолиблари бўлган аэропортларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2013 йил якунлари бўйича йилига 100 мингдан 500 минггача йўловчи ташувчи аэропортлар орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг “Бухоро” аэропорти МДҲнинг энг тезкор ривожланаётган аэропорти деб топилди”, - деб таъкидлашди миллий авиакомпания матбуот хизматида.
“Бухоро” аэропорти ушбу конкурсда ўнинчи маротаба иштирок этмоқда ва илгари турли номинацияларда ғолиб бўлган. Шунингдек, тадбир доирасида “Бухоро” халқаро аэропорти Санкт-Петербургдаги “Русский Регистр” сертификация органининг сифат менежменти тизимига мувофиқлик сертификатини ҳам олди.
Сертификатлаш аэропорт фаолиятини пассажирларга хизмат кўрсатиш, юклар ва почтани қайта ишлаш, махсус транспорт билан таъминланганлик, ҳаво кемаларининг ёқилғи мойлаш маҳсулотлари билан таъкинланганлик каби фаолиятларига нисбатан ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: