Бухоро вилоятида $1,8 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Дата: 17:06, 24-09-2019.

Тошкент. 24 сентябрь. ЎзТАГ – Бухоро вилоятида $1,8 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"22 сентябрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида Хитойнинг «Lioaning Lide» корпорацияси билан ҳамкорликда шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида шамол кучини ўлчашга мўлжалланган устунни ўрнатиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳанинг умумий қиймати $1,8 млрд бўлиб, 1,5 минг МВт гача ишлаб чиқариш қувватига эга", – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ҳокимият бунинг учун 6 минг гектар ер ажратилган. Лойиҳа 3 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи босқичда 200 МВт қувватга эга электр станциясини қуриш учун $240 млн миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.


Сурат манбаи: merlnr.su

Янгилик билан ўртоқлашиш: