Бухоро вилоятида қиймати 1,2 млрд сўмдан зиёдлик тез ёрдам подстанцияси ишга туширилди

Дата: 16:30, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Бухоро вилоятида қиймати 1,2 млрд сўмдан зиёдлик замонавий тез ёрдам подстанцияси ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Бу ерда шифокорлар ва ҳамшираларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилган. “Соғлик 3” лойиҳаси доирасида 160 мингдан зиёд кишига хизмат қилувчи бўлинмага Nissan русумли тез ёрдам машиналари берилди”, - деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Яқин йилларда бундай подстанциялар мамлакатнинг бир қатор вилоятларида ҳам пайдо бўлади.

Бундан ташқари, етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг тез ёрдам машиналари ва тиббий ускуналарини сотиб олиш ҳам режалаштирилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: