Бухорода чорва ўғрилари ушланди

Дата: 10:14, 29-05-2015.

Бахоро. 29 май. ЎзТАГ – Бухорода чорва ўғрилари ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хусусан, Вобкент ТИИБга Бодомча қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаронинг ҳовлисига ноъмалум шахслар кирган ҳолда, олти бош майда ушоқ молларни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар келиб тушди. Ўғирлик факти юзасидан жиноят иши очилди.

Жиноят жойига етиб келган милиция ходимлари жабрланувчи, воқеанинг эҳтимоий гувоҳлари билан учрашиб, гумондарларнинг изини олдилар. Оператив-қидирув тадбирлари доирасида молларни шу ерда истиқомат қилувчи 23 ва 21 ёшли шахслар ўғирлагани маълум бўлди.

Гумондорлар қўлга олинди. Ҳозирда уларнинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш бўйича тергов ишлшлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: