Бухорода халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Дата: 15:45, 25-10-2017.

Бухоро. 25 октябр. ЎзТАГ – Бухорода “Кўҳна ва боқий Бухоро” халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, Бухоро вилоят ҳокимлиги, Бухоро шаҳар ҳокимлиги ва Бухоро давлат унивeрситeти ҳамкорлигида “Бухоро шаҳар куни” фeстивали доирасида ташкил этилди.

Конфренцияда Бухоро вилоят ҳокими У.Барноев, шаҳар ҳокими К. Камолов, БухДУ ректори А.А.Тўлаганов, БухДУ профессорлари Ш.Ҳайитов, Х.Тўраев, С.Иноятов, БухТИ профессори Қ.Шодмоновларнинг маърузалари тингланди.

Уларда сўз Бухоро тарихининг қадимият обидалари, туризмни ривожлантириш ва бунда ҳунармандчиликнинг ўзига хос ўрни, Бухоронинг Шарқ ва Ғарб цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида кетди.

Конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: