Бухорода “муаллақ” дарвиш пайдо бўлди

Дата: 16:30, 20-02-2018.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоронинг тарихий марказида сайёҳлар учун янгича жонли туризм объекти бўлган - ҳавода муаллақ ўтирган дарвиш пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, сайёҳларни беэътибор қолдирмайдиган ушбу лойиҳа Бухоронинг қадимий қисмида жойлашган обидаларга янада кўпроқ меҳмонларни жалб қилишга ва мазмунли вақт ўтказишларига хисса қўшиши кутилмоқда.

Кейинчалик бу каби лойиҳалар юртимизнинг бошқа ҳудудларидаги туризм марказларида ҳам йўлга қўйилади. Маълумот ўрнида, булар нафақат дарвиш, балки миллий қадриятларимиз, афсона ва эртакларимизга асосланиб, миллий либослардаги турли хил қаҳрамонлар: масқарабоз, карвон йўлбошловчиси, Хўжа Насриддин ва бошқа образлар ҳам бўлиши мумкин.

Ушбу лойиҳа ғояси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан Ғарбий Европанинг сайёҳлик марказларидан бирига сафар мобайнида олинган ва юртимизда муваффақиятли шаклда миллийлаштирилган эди.

Эслатиб ўтамизки, муаллақ ҳолат – “левитация” бу бирор объект ёки инсоннинг бирор предмет ёрдамисиз ер устида муаллақ туриши, ўтириши ёки парвоз қилишига айтилади.

Сурат манбаи: https://rus-turk.livejournal.com/215767.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: